#Maslahat_intervyu Назокат Азим Абдуқундузова - Tv Park.Uz ҳақида

Ўзбекистон медиа бозори шиддат билан ривожланмоқда. Сўнгги йилларда премиум классга мўлжалланган рангли, юқори сифатли нашрлар пайдо бўлди. Ҳафталик газеталар ҳам анча йиллардан бери ўз мухлисларига эга. Бироқ кенг аудитория учун мамлакатда рўй бераётган ўзгаришларни ёритадиган, санъат ва маданият вакилларининг ижоди ва ҳаёти ҳақида сўзлайдиган, шоу-бизнес ва телевидениенинг таниқли ижодкорлари фаолиятини акс эттирадиган, шунингдек қизиқарли ва фойдали маълумотларни тақдим этадиган юқори сифатли нашр ҳали йўқ эди.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ўзининг янги нашри – «ТВ Парк Уз» журналини таъсис этди. Даврий нашр 11 январдан бошлаб, ҳар ҳафта пайшанба кунлари сотувга чиқяпти. Мазкур форматдаги юқори сифатли, рангли журнал илк маротаба кенг омма учун мўлжалланган.

Журналнинг яна бир ўзига хос жиҳати – унинг саҳифаларида тўлиқ ТВ дастурлар чоп этилишидир. Шунингдек, миллий телевидениенинг энг қизиқарли лойиҳалари, янгиликлар ва ўзгаришлар ҳақида сўз юритилади, фильмлар, сериаллар ва кўрсатувларнинг анонслари тақдим этилади. Аммо, аввало, нашр одамлар ҳақидадир. У телевидениенинг “саҳна орти” ҳаётини очиб беришга, таниқли ва энди иш бошлаётган иқтидорли ижодкорларнинг иш маҳсулларини намойиш этишга, уларнинг ҳис-туйғуларини, муваффақиятлари сирларини ошкор этишга, тажрибалари билан ўртоқлашишга хизмат қилади.

Журналнинг эртага, 6-сони сотувга чиқади. Шу кунга қадар журналда Президентимиз сафарлари ва янги ислоҳотларига оид инфографикалар, адиблар ҳиёбонидан янги фотолойиҳалар, ўзбек эстрадаси юлдузларидан Озодбек Назарбеков, Гулсанам Мамазаитова, актрисалардан Шаҳзода Матчанова, бошловчи суҳандонлардан Дилдора Рустамова, Жамшид Умрзақов, Саодат Ўрмоновалардан эксклюзив интервюлар чоп этилди.

Шахноз МахмудоваМодератор группы

 1. Журналнинг бошқа журналлардан фарқи нимада? Садо газетасидан фарқи нимада?

Назокат Азим Абдуқундузова

 Аввало, журналимиз юртимиз медиа бозорида чоп этиладиган ҳафталик нашрлар ичида сифати билан ажралиб туради. Яъни "TV Park Uz" журнали ҳафтада бир чиқадиган рангли, сифатли қоғозда чоп этиладиган ягона журналдир. Нашримиз Ўзбекистон миллий телерадикомпаниясининг нашри бўлгани боис у ерда бошқа материаллар қаторида ТВ атрофидаги янгиликлар, кўрсатувлар ва сериаллар ҳақидаги маълумотлар, шунингдек телебошловчилар билан суҳбатлар мунтазам бериб борилади. "Садо" газета бўлган, "TV Park Uz" эса журнал. Шунинг ўзи уни ҳам моҳият жиҳатдан, ҳам шаклан фарқлайди.

Шахноз МахмудоваМодератор группы

 2. У фақат ўзбек тилидами? Рус тилида чиқариш ҳам режаларингизда борми?

Назокат Азим Абдуқундузова

 Ҳозирча ўзбек тилида. Лекин русчасини ҳам сўрашяпти))) Келажакда русча кўринишини ҳам тақдим этсак ажабмас. Ўзбек рус ва инглиз тилларида чиқадиган махсус сонини чиқаришни эса режалаштириб қўганмиз. Уни май ойининг бошларида пойтахтимизда ўтадиган Осиё ва Тинч Океани минтақаси телерадиоэшттирувчилар Уюшмаси Бошқарув Кенгашининг 105-чи Йигилиши муносабати билан чоп этамиз, насиб қилса.

Назокат Азим Абдуқундузова

 Ассалому алайкум!


Murad XalmirzaevАдминистратор группы

 ZO'R-TVниям теледастури чоп этиладими?


Назокат Азим Абдуқундузова

 Ҳозирча йўқ. аммо яқин келажакда бўлиши мумкин.


Usmanov Olim

 Assalomu aleykum Nazokat opa. Marhamat qilib qachon va qayerda tuģulgansiz? biografiyangiz haqida ma'lumot bering.

Назокат Азим Абдуқундузова

 Ва алайкум ассалом. 1975 йили Наманган вилояти Тўрақўрғон шаҳрида туғилганман. Тошкент Давлат Шарқшунослик институтининг Халқаро иқтисодий алоқалар факультетини битирганман. Кўплаб даврий нашрларда ишлаганман.


Азиза Курбонова

 Назокат опа, Сугдиёнада "Кахвахур хонимлар" ни марок билан укигандик. ТвПаркУзда хам сериал киссалар беришни режалаштирмаяпсизми? Купинча босма матбуот обунасини истаймизми-йукми, давомли хикоялар кутариб туради. Бундан ташкари, Журналда бир шингил сиёсат, бир шингил санъат, адабиёт, тв хаёти, сухбатлар, сафарномалар бор, бундай куп йуналишли версткани тузиш жуда кийинлигини тасаввур киламан. Назаримда Глянцевый журнал коидаси шундайки, унда 1 йилдан кейин хам очиб укиса буладиган сахифалар куп булиши керак. Сизга жамоатчи муаллифларингиз кандай мавзуларда маколалар жунатишини истардингиз?:-)


Назокат Азим Абдуқундузова

 Раҳмат, Азиза. Сериал қиссаларни албатта берамиз, насиб килса. Ҳозирча лекн бошламадик. Жамоатчи мухбирларимизан эса қизиқарли мақолалар кутиб қоламиз. Муҳими жунралнинг қизиқ бўлиши, ва сиз айтганингиздек, 1 йилдан кейин ҳам ўқилганида, ўқувчиларнинг эътиборини торта олишида.


Murad XalmirzaevАдминистратор группы

 Иложи бўлса, журналнинг 6-сони ҳақида ҳам қисқача тўхталиб ўтсангиз...


Behzod HojimatovАдминистратор группы

 САДО газетасининг вориси ҳисобланадими Tv Park.Uz ?

УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

22h

Назокат Азим Абдуқундузова

 Йўқ, вориси ҳисобланмайди. Сабаби журналнинг ижодий жамоаси буткул янги.

УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

Ответьте...

Abdujamol Abduraximov

 Sahifalovchi dizayner ishga olish rejasi bormi? javob uchun oldindan rahmat!

УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

22h

Назокат Азим Абдуқундузова

 Дизайнер деганда нимани назарда тутяпсиз? Саҳифаловчи-дизайнерми?

УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

Abdujamol Abduraximov

 

Назокат Азим Абдуқундузова

Sahifalovchi dizayner

УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21hПросмотреть другие ответы

Ответьте...

Behzod HojimatovАдминистратор группы

 САДО номи анчагина бренд бўлиб қолганди, ундан осонликча воз кечилдими? Tv Park.Uz журналининг сайти ҳам борми?

УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

22h

Назокат Азим Абдуқундузова

 "TV Park Uz" ҳам бренд бўлишига ҳаракат қиляпмиз)))

УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

 · 

Отредактирован

Behzod HojimatovАдминистратор группы

 

Назокат Азим Абдуқундузова

ўйлаган барча ниятларингизга етинг!

1
УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

Ответьте...

Oybek Abdullaev

 Asalomu Aleykum bugungi dunyo shidat bilan o'zgarib bormoqda shuni hisobga olgan holda jurnalning zamon talabiga mos bo'lib obunachilarni zeriktirmasdan tirajini kopaytirib borish uchun qanday yangicha yondoshuvlar qila olasizlar?

2 Bazi bir jurnallar yaratiladiyu bir yil o'tar o'tmas yoq bolib ketadi buning sababini nima bilan izohlash mumkin?

3 Hozirgi internet asrida gazeta jurnallarning raqobatbardosh bo'lishi uchun qanday kreativ g'oyalar kerak deb o'ylaysiz?

УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

Назокат Азим Абдуқундузова

 Ва алайкум ассалом. Айтганингиздек, интернет асри журнал, умуман даврий нашрлар олдига катта вазифалар қўймоқда. Нашрларнинг ёпилиши нафақат юртимизда, балки бутун дунёда юз бераётган воқелик. Очилганига бир йил бўлган газета-журналлар тугул, медиабозорда анча йиллардан бери ўз жойига эга нашрларнинг ҳам ёпилиши кузатиломоқда. крестив ғоялар, мақолаларнинг ранг-баранглиги ва қизиқарлилигидан ташқари нашрни сотиш, реклама қилиш ишлари ҳам тўғри йўлга қўйилган бўлиши кераклиги ҳам ҳозирги давр талабидир.

УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

Ответьте...

Behzod HojimatovАдминистратор группы

 Tv Park.Uz журналининг мобил иловасини яратиш режангизда борми?

УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

Anora Qurbonaliyevna Majitova

 Ha,albatta bu rejamizda bor! Hozircha esa bizni barcha ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz orqali kuzatishingiz mumkin.

УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

Behzod HojimatovАдминистратор группы

 

Anora Qurbonaliyevna Majitova

раҳмат

УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

Anora Qurbonaliyevna Majitova

 Facebook:

https://www.facebook.com/tvparkuz/

Instagram: 

https://www.instagram.com/tvpark.uz/

Telegram: 

https://t.me/joinchat/AAAAAFJ81mfrqSLKQ7c0EgУправление

Нравится

Нравится

 · 

Ответить

 · 

Убрать предпросмотр

 · 

21h

Anora Qurbonaliyevna Majitova

 Facebook:

https://www.facebook.com/tvparkuz/

Instagram: 

https://www.instagram.com/tvpark.uz/

Telegram: 

https://t.me/joinchat/AAAAAFJ81mfrqSLKQ7c0EgУправление

Нравится

Нравится

 · 

Ответить

 · 

Убрать предпросмотр

 · 

21h

Ответьте...

Nilufar XolmirzayevnaАдминистратор группы

 Ассалому-алайкум Назокат опа. 

Аввало Маслаҳат.уз гуруҳида интервью беришга рози бўлганингиз учун ташаккур. :)

1
УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

Шоира Ўктамовна

 Assalomu alaykum! Nazokat opa, intervyu uchun bugun tanlanganining sababini o'zimcha topdim☺ Savolim ham bugunimizga yarasha. Bobur Mirzoning qaysi g'azalini juda yaxshi ko'rasiz?

2
УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

 · 

Отредактирован

Назокат Азим Абдуқундузова

 Келтурса юз балони ўшал бевафо манга,

Келсун агар юзумни эвурсам, бало манга!

Нетгаймен ул рафиқ билаким, қилур басе,

Меҳру вафо — рақибға, жавру жафо — манга.

Бегона бўлса ақл мени телбадин, не тонг,

Чун бўлди ул парисифатим ошно манга.

Оҳу ёшимдин ортадурур заъф, эй табиб,

Билдим: ярашмас эмди бу обу ҳаво манга.

Дардим кўруб, муолажада зоеъ этма умр —

Ким, жонда дарди ишқдурур бедаво манга.

То ёр кимни иетару кўнглига ким ёқар,

Ташвиш бежиҳатдурур охир санго, манга.

Бобур, бўлубтурур икки кўзум йўлида тўрт,

Келса не бўлди қошима бир-бир манго манга.

2
УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

Назокат Азим Абдуқундузова

 Негадир бирор уй ишларини қилаётганимда шуни куйлайман)))

1
УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

Ответьте...

Shodiya Xusanova

 Сиз ёзувчи Усмон Азимнинг қизисиз, Муҳаммадали Абдуқундузовнинг келинисиз. Икки тарафдан энг иқтидорли ва эл таниган инсонларнинг фарзанди бўлишнинг маъсулияти огъир эмасми? :)

УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

Назокат Азим Абдуқундузова

 Албатта, масъулияти бор. Лекин оғир эмас. Шундай одамларнинг фарзанди ва келини эканимидан бахтлиман)))

УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

Ответьте...

Shodiya Xusanova

 Иш ва оилани бир маромда ушлаб туришга қандай улгурасиз?

УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

Назокат Азим Абдуқундузова

 Албатта аҳли жамоа кўмаги билан-да. Ишда мени қўллаб қувватловчи ажойиб ҳамкасбларим бўлса, уйимда турмуш ўртоғиму икки забардаст йимгитим бор, нима ғам?))) Ишимни ҳам, оиламни ҳам жуда яхши кўраман. Яхши кўрганларинг учун меҳнат қилишдан кўра каттароқ роҳат йўқ, аслида.

УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

 · 

Отредактирован

Ответьте...

Шерзод Арипов

 Ассалому алайкум. 

1. Журналнинг деярли барча сонларини ўқиб кузатиб боряпман, англашим бўйича журнал кўпроқ Мтрк фаолиятини ёритишга бағишланган. Нега айнан Мтрк? Хусусий каналларга ҳам қизиқиш кучлику ҳозирда?

2. Журнал номи нега ТВ ПАРК Уз деб номланган? Плагиат эмасми? Яъни Россияда чоп этилувчи Тв Парк журнали плагиати эмасми?

3. Журнал устида энг таржибали команда ишлаётган экан, сир бўлмаса улар кимлар, қаердан йиғилди бундай команда?

жавоблар учун олдиндан рахмат.

УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

Назокат Азим Абдуқундузова

 1. Журналнин муассиси МТРК бўлгани боис,МТРК фаолиятини ёритишимиз табиий. Хусусий каналлар нашримизга қизиқиш билдиришса, улар учун ҳам саҳифалар ажратишига ҳамиша шаймиз.

1
УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

Назокат Азим Абдуқундузова

 2. Ҳақиатан ҳам Россияда ТВ Парк журснали бўлган. Бизда унга uz қўшимчаси қўшилган. Бундай ном муассислар томонидан қўйилган.

1
УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

Назокат Азим Абдуқундузова

 3. Энг тажрибали деб айтиш ножоиз албатта. Биздан тажрибалироқ журналистлар кўплигига шубҳамиз йўқ. Агар нашримизни кузатаётган бўлсангиз, униг чиқиш маълумтларида жамоамиз аъзоларининг исми фамилиялари ёзиб қўйилган))) Бундан ташқари бизга кўплаб жамоатчи мухбирлари ёрдам бериб туришибди.

1
УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

Шерзод Арипов

 Рахмат жавоблар коникарли!

УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

20h

Ответьте...

Behzod HojimatovАдминистратор группы

 Tv Park.Uz журналининг сайти борми?

УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

Anora Qurbonaliyevna Majitova

 Hozircha yo'q, sayt ham rejalarimiz safida.

УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

Ответьте...

Махсума ИкрамоваМодератор группы

 1. Твпарк.узда ҳам Суғдиёнадаги каби, таржима асарларингизни кетишини режалаштиряпсизми? Журнал учун ана шундай сериалли асарлар етишмаётгандек гўё.

УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

Назокат Азим Абдуқундузова

 Таклифингизни, албатта, эътиборга оламиз.

1
УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

 · 

Отредактирован

Махсума ИкрамоваМодератор группы

 Рахмат

УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

20h

Ответьте...

Murad XalmirzaevАдминистратор группы

 Журналнинг шиори ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Балки Президентимизнинг медиа бўйича айтган гапларидан цитата олиб, шиор қиласизми? Бу борада фикрингиз қандай?

1
УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

Назокат Азим Абдуқундузова

 Шиорлар бор. Масалан, TV Park Uz - сизнинг ёрқин ҳамроҳингиз! "TV Park Uz" - яхшидан боғ қолар! Шу шиорлардан фойдаланиб турибмиз.

УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

Назокат Азим Абдуқундузова

 Президентнинг гапларидан иқтибос қилиб олиш зўр ғоя! Раҳмат!

1
УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

Ответьте...

Behzod HojimatovАдминистратор группы

 агар журналнинг сайти яратилса - унга албатта ТВ-дастурларни жойлаштириш керак. шунда сайтга кўп одамлар киради

УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

Anora Qurbonaliyevna Majitova

 Taklifingizni albatta inobatga olamiz. Rahmat!

1
УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

Ответьте...

Behzod HojimatovАдминистратор группы

 Tv Park.Uz журнали сотувда борми? нархи қанча?

УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

 · 

Отредактирован

Комилжон Аслонов

 8200 ёки 8800 сум эди адашмасам.

УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

Ответьте...

Behzod HojimatovАдминистратор группы

 Tv Park.Uz журналига обуна бўлиш мумкинми? почтада обуна индекси борми?

УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

Anora Qurbonaliyevna Majitova

 "ТV PARK Uz" журналининг таклиф этилган нарҳи 8000 минг сўм. 

Бир йилда 48 та журнал чоп этилади

Ярим йил учун обуна нарҳи- 385 000 сўм. 

Бир йил учун 707 200 сўм. 

Обуна индекси-1305

Калеонда обуна индекси-2355

УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

Behzod HojimatovАдминистратор группы

 журналнинг бир донаси 8.000 сўм бўлса ва бир йилда 48 та сон чиқса - демак 384.000 сўм (8000х48=384.000) бўлади-ку? сиз бир йил учун 707.200 сўм деяпсиз???

УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

Behzod HojimatovАдминистратор группы

 Бу қиммат Калеон нинг нархи бўлса керак. улар устига деярли бирга бир қўяди. Ундан кўра Ўзбекистон почтаси ёки Матбуот тарқатувчи яхши. Мен ҳам газета ва журнал нашри соҳасида ишлаганим учун унча-бунча тушунаман. Обуначиларни чўчитманг!

УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

 · 

Отредактирован

Ответьте...

Чарос Омонова

 Jurnalning har bir sonini kuzatib borayapman. Bo'lajak jurnalist sifatida bunday yorqin va kreativ jurnalning nashr qilinayotganidan juda juda xursandman. Jurnaldagi har bir sahifaga profissional yondashilayotganini sezish mumkin. Nazokat opa bu jurnalning qamrovi hozircha Toshkent shahrini o'ziga tarqatilyapti, viloyatlarni qachon zabt etasiz!!!!

1
УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

Назокат Азим Абдуқундузова

 Раҳмат! Вилоятларга тарқатишни тез кунлаарда бошлаймиз.

УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

 · 

Отредактирован

Ответьте...

Behzod HojimatovАдминистратор группы

 "ТV PARK Uz" журналини яна 1 йил, 5 йил ва 10 йилдан кейин қандай тасаввур қилаяпсиз?

УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

Murad XalmirzaevАдминистратор группы

 Кўпгина журналларнинг биринчи бети рекламага мўлжалланган. Сизларда ҳам шундайми? Яъни, журналингизнинг биринчи бетига расм жойлаштирилса - пулликми?

УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

Назокат Азим Абдуқундузова

 Реклама пуллик, албатта.

1
УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

Ответьте...

Behzod HojimatovАдминистратор группы

 Журналнинг биринчи бетига чиқадиганлар бунинг учун пул тўлашадими?

УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

Назокат Азим Абдуқундузова

 Йўқ, муқовада чиқадиганлар пул тўламайди.

1
УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

Ответьте...

Zilola Xudoyberdiyeva

 Ассалому алайкум! Мен отангиз Усмон Азим шеърларини жуда яхши кўриб ўқийман. Сизга ҳам бу қобилият отамерос бўлиб ўтганми? Иккинчи саволим, асосан раҳбар лавозимларида фаолият юритган экансиз? бунинг ўзига яраша масъулияти бор. Фарзандларингизга етарлича вақт ажратишга, ўзингиз устингизда ишлашга вақт ажратишга қийналмайсизми?

УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

 · 

Отредактирован

Назокат Азим Абдуқундузова

 Ва алайкум ассалом. Дадамдек шеър, назаримда, ҳеч ким ёзолмайди))) Бу қобилият ўтмаган. Прозада ижод қиламан. Раҳбарлик, бу - ишни тўғри тақсимлай билиш дегани. Оилага вақт ажратиш эса иш режамнинг биринчи пунктларида туради)) Яъниким масалан кенжатойимизни ҳар куни албатта дадаси иккимиз мактабга кузатиб қўямиз. Кечқурун йигитларимнинг бирортаси билан овқат пиширамиз. Тўнғичим билан узоқ суҳбатлардан завқланаман. Бундан ташқари, дам олишлар фақат оилам билан бўлади. Ҳатто, масалан копоратив дам олишларга ҳам албатта оила аъзоларимнинг бирортаси билан бораман. Бу балки кимгадир эриш туюлар, лекин ишхона билан дам олишга чиқишимнинг шарти шу)))

1
УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

 · 

Отредактирован

Zilola Xudoyberdiyeva

 Ажойиб жавоб бўлди, раҳмат

УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

20h

Ответьте...

Zilola Xudoyberdiyeva

 Кўпинча китоб танлашда қийналаман. Сиз устоз сифатида биз ёшларга қайси китобларни тавсия қиласиз. бу илтимос

УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

21h

Назокат Азим Абдуқундузова

 Ўзбек адабиёти билан бир қаторда жаҳон адабиётини ҳам ўқишингизни жуда истардим. Бу, албатта, классик адиблар - Толстой, Достоевский, Гоголь, Чехов, Пушкин, Лермонтов, О.Генри, Бальзак, Мопассан, Жек Лондон ва бошқалар. шунингдек бугунги кун адабиётини ҳам топиб ўқиб, маза қилишингизни хоҳлардим.

1
УправлениеНравится

 · 

Ответить

 · 

20h

Zilola Xudoyberdiyeva

 Катта раҳмат. Бу асарларни ўқиб мағзини чаққан одам кам бўлмаслиги аниқ

Управление