Амирулла Абдуллаев билан суҳбат

#ДИҚҚАТ_ИНТЕРВЬЮ

ХУШ КЕЛИБСИЗ!

Амирулла Абдуллаев 1980 йилда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида туғилган!
➖1997-2001 йил Гулистон Давлат Университети талабаси,
➖2001-2002 йил шу даргохда инглиз тили ўқитувчиси,
➖2002-2002 йил Фавқулотда вазиятлар вазирлиги қошидаги фуқаролар хавфсизлиги институти,ўқув бўлими бошлиғи ўринбосари,
➖2002-2005 йил UZMER лойиҳаси бўйича инглиз тили ўқитувчиси, SAC ресурс маркази менежери,
➖ 2005-2006 йил Тинчлик йўлида хамкорлик чет тили маркази менежери, катта ўқитувчиси,
➖2006-2008 йил Тошкент Халқаро Вестминистр университети, IELTS ўқитувчиси,
➖2008-2010 йил Хиросима университети (Япония) магистранти,
➖2010-2012 йил Тошкент шаҳридаги Турин Политехника университети «Ижтимоий иқтисодий фанлар» кафедраси ўқитувчиси, ҳамда 0,5ставка академик-лингвистик маркази мудири,
➖2014-2017 йил Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети Узлуксиз таълим маркази менежери!

Қайд этиш лозимки, 2017 йилда кириш имтиҳонлари натижаларига кўра, А.Абдуллаев раҳбарлигидаги Узлуксиз таълим маркази тайёрлов курсларининг 94 фоиз тингловчилари Ўзбекистон ва ҳориждаги олий ўқув юртларининг талабалари бўлишди.

➖Хозирда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги буйруғига биноан 2018 йилнинг 13 январидан Амирулла Абдуллаев Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги #ихтисослаштирилган_мактабга_директор этиб тайинланди.

Ихтисослаштирилган мактаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 14-сентябрдаги қарори асосида ташкил этилган.

Ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари давлат умумий ўрта стандартлари асосида замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жалб қилган ҳолда математика, физика, информатика ва чет тили фанларини чуқур ўзлаштиришади. Мактабнинг низомига кўра, таълим ўзбек тилида олиб борилади.

#Энг_яхши_савол_эгасини ажойиб совға кутмоқда!

Шахноз Маҳмудова

Амирулла Абдуллаев билан суҳбат