Аброр Мухтор Алий билан суҳбат

#ДИҚҚАТ_ИНТЕРВЬЮ

ХУШ КЕЛИБСИЗ Аброр Мухтор Алий

• Аброр Мухтор Алий
- 1976-йили 22-июл куни Наманган вилояти Чуст тумани Каркидон қишлоғида туғилган. 1982 йилда ўрта мактабга борган ва 1992 -йил ўрта мактабнинг 11-синфини битирган.
- 1994-95 йилларда Андижондаги "Абдуссалом Махдум" номли мадрасада тайёрлов курсида ўқиди.
- 1996-98 йилларда Андижондаги "«САЙЙИД МУҲЙИДДИН МАХДУМ» мадрасасида тайёрлов курсларида таълим олди.
- 1998-2000 йилларда Наманган шаҳридаги "Мулла қирғиз" мадрасида ўқиди.
- 2001-2008 йилларда "Имом Бухорий" номидаги Тошкент Ислом Институтида таҳсил олган.
- 2000 йилдан бошлаб 16 йил давомида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг яқин шогирдларидан, у кишининг оғзаки дарсларини ёзма шаклга келтиришда асосий котибларидан бири бўлган.
- "Олтин силсила" туркумидаги илмий асарнинг таржимонларидан бири.
- Тошкентда ҳар йили бўлиб ўтадиган Қорилар мусобақасида иштирок этиб, «мужаввид қорилар» йўналиши бўйича 3-ўринни олган.
- 2008 йил Ғазалкент шаҳрининг жомеъ масжидида имом хатиблик қилган.
- 2008-2009 йилда Хоразмнинг Урганч туманидаги «Фахриддин ар-Розий» мадрасасида мударрислик фаолиятида ишлаган.
- 2009-2011 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг «Олий журналистика курслари»да таҳсил олиб, магистрлик даражасини бажарган.
- Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳдан имоми Бухорийгача боғланган санад билан "Саҳиҳи Бухорий"дан ижоза олган.
- Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳдан Имом Насафийнинг "ٍМадорикут танзил ва ҳақоиқул таъвил" асаридан ижоза олган.
- Изуддин Байянунийнинг «Таҳорат ва намоз ҳукмлари» номли китобини ўзбек тилига таржима қилган, бу китоб чоп этилган.
- Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ топшириқлари билан "Ҳанафий мазҳаби ёғдусига кўра Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозлари кайфияти" деган китобни ҳамда Ислом фиқҳ академиясининг фатволарини таржима қилган.
Яна туркум мақолалари ҳамда бир нечта китоблари Интернет сайтларига жойлаштирилган.
Масалан, ҳадис.ислом.УЗ сайтида "Сунани Абу Довуд" ҳадисларининг мингтасини ўзбек тилига таржима қилган.
- Ислом.УЗ порталининг кенгаши ҳамда "Зикр аҳлидан сўранг" жамоасининг аъзоси.
- Ижтимоий тармоқларнинг фаол иштирокчиси.
Ботил ақида эгаларига қарши кескин илмий раддиялари билан танилган.
Буни дўстлардан ташқари ҳатто ўша бузғунчи тоифалар ҳам тан олишган.

#Ҳадя:Энг яхши савол эгасига ўзларини ҳадяларини тақдим этадилар!

Батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола рқали ўқишингиз мумкин:

https://www.facebook.com/groups/1601597320127277?view=permalink&id=2060921157528222

Аброр Мухтор Алий